“Анна Франк кундалиги” – уруш ҳақида ёзилган энг рост асар


Сақлаш
15:08 / 31.08.2023 0 537

“Анна Франк кундалиги” муаллифнинг 14-16 ёшида ёзган биринчи ва охирги асари. Китобда иккинчи жаҳон урушидаги ўсмир қизнинг ўй кечинмалари, орзулари, катталар орасидаги зиддиятлар ва фожиаси акс этган. Уруш, нацистларнинг яҳудийларга зулми, кулбада яширинганлар аҳволи шахсга айланган бола нигоҳида тасвирланади.

 

Франклар оиласи бошқалар сингари тинч-тотув яшаётган эди. Уруш бошланиб, фашист сиёсати яҳудийларни таъқиб эта бошлагач, уларнинг ҳаёти тубдан ўзгарди. Энди яҳудий оиласи яшириниб жон сақлашга, уруш тугагунча шу зайлда умрини кутиб ўтказишга мажбур. Ван Пелс ва Франклар оиласи шаҳар четидаги бир корхона чердагидан махфий паноҳ топади. Аннанинг асари ҳам шу ерда ёзилган. Анна кундаликка “Китти” деб исм қўйиб олган, унга деярли ҳар кунини, кулбадаги ҳаёт тарзи, атрофдагилар руҳияти ва хатти-ҳаракатини мактуб тарзида айтиб берарди. Қизалоқни ҳамма ҳам етарлича тушунмасди. Онаси, опаси билан кўпам чиқишавермас, фақатгина отаси, бироз муддат ўтиб Питер уни соатлаб тинглай оларди. Қўшни бола Питер билан яқинлик вақт ўтиб унинг хиссиётларигада таъсир қилади.

 

Кулбадаги кунларини қамоқдаги ғурбатдек ўтказаётган одамлар гоҳида бир-бирига тоқат қилишолмасди. Энг оғир пайтларда катталарнинг иродасизлиги ва шахсиятидаги камчиликлар Аннанинг ғашини келтирарди. Ҳар сафар кундалик устида ўтирган ўсмир қизалоқ атрофдагиларни таҳлил қилиб, яқинларининг хато ва камчиликларини аёвсиз фош этарди. Айниқса, онасининг баъзи хатти-ҳаракатлари унда нафратини уйғотади. Шунда у ораларида улкан жарлик борлигини англайди. Даставвал Анна кундалигини ўзи учун ёза бошлаган бўлса, 1944 йилнинг баҳорида тасодифан радиода Нидерландия таълим вазири Болкштейннинг уруш пайтидаги барча далилий ҳужжатлар миллий мулкка айланиши ҳақидаги гапларини эшитиб қолади.

 

Бундан таъсирланган Аннада кундалигини китоб ҳолида чоп этиш фикри пайдо бўлиб, уни қайтадан тўлдириб ёза бошлайди. Афсуски, Аннанинг орзуси тириклигида амалга ошмайди. Миршаблар уларни яширинган кулбаларида ҳибсга олишади. Оиланинг деярли барча аъзоси турли йилларда концлагерда вафот этади. Фақат қизнинг отаси Отто Франк омон қолади ва умрини бутунлай қизининг кундагини нашр этиш ва унинг хотирасини абадийлаштиришга бағишлайди.

 

Уруш ҳақида кўплаб асарлар ёзилган. Аммо, жаҳолат, вайронагарчилик ёш қизнинг болаларча нигоҳида таҳлил этилиши ноёб ҳодиса. Айниқса, китобда ҳар нафасда ўлим таҳдиди, муносабатлардаги ёриқлар сатрма-сатр акс этган. Аннанинг оғриқлари, қалбида “ярқ” этган туйғулар, ўзига хос қатъияти ўқирманни фикрлатади.

 

Асардан иқтибослар

 

​​Ҳеч кимга ишонмасдан ва ҳеч кимни маслаҳатисиз кучли бўлишга ҳаракат қилиш керак.

 

Одамни у билан жанжаллашганингдан сўнггина билиб олар экансан. Фақат шундагина унинг ҳақиқий характерини баҳолай оласан!

 

Бахтли одам бошқаларни ҳам бахтли қилади; жасорат ва иймонга эга одам ҳеч қачон азобда ўлмайди!

 

“Ўспиринларнинг одатий муаммолари” ёки “бошқа қизлар” ҳақида ёки бўлмаса “ҳаммаси ўтиб кетади” қабилидаги гапларни эшитишни жиним суймайди. Менга бошқа қизлардек эмас, аксинча, ўз фикри ва дунёқарашига эга Анна сифатида муомала қилишларини истардим.

 

Отам мендаги исёнкор руҳни жиловлаш учун қўлидан келганича кўмаклашди, аммо фойдаси бўлмади.

 

Ўз-ўзини англаш туйғуси мени ҳеч қачон тарк этмайди ва ҳар сафар бирор гап айтаётганимда хаёлимдан қуйидагича ўйлар ўтади: “Шу гапни сал бошқачароқ айтишинг ҳам мумкин эди” ёки “Сен тўғри гапирдинг”.

Аслини олганда ёшлар кексаларга қараганда ёлғизроқдирлар.

 

Нима бўлишидан қатъи назар инсонларнинг қалбан покизалигига ишонаман.

Худо менга тафаккур қилиш ва қалбимда борини қоғозга тушира олишдек қобилият ато этганига шукр қиламан!

 

Муаллиф вафотидан сўнг асар 1947 йилда илк бор голланд тилида чоп этилади. Ўшандан буён “Анна Франк кундалиги” айни пайтгача етмишдан ортиқ тилларга таржима қилинган ва ўттиз миллион нусхада чоп этилган. Шунингдек, ушбу китоб жаҳон адабиётида “Инжил”дан кейин энг кўп мутолаа қилинган нобадиий асар ҳисобланади. Ушбу кундалик асосида бир неча саҳна асарлари ва фильмлар суратга олинган. Анна яширинган уй эса 1960 йилда унинг номидаги музейга айлантирилган. Буэнос-Айрес ва Амстердам шаҳарларида кичик ёзувчининг ҳайкали ўрнатилган.

 

Элёр ҲАЙДАРОВ

ЎзЖОКУ талабаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 11.07.2024 0 253
“Оқшом”ми, “ағшам”?

Биласизми?

18:06 / 25.06.2024 0 302
Машрабнинг “ўртар”и

Бир куни...

17:06 / 24.06.2024 0 212
Ажина исмли қиз



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4443
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4244
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3606
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3239
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 3151
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2781
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2699
Туғилган кун

//