Қашшоқлик ва қарздан қутилиш учун ёзилган китоблар – Машҳур асарлар ҳақидаги қизиқарли фактлар


Сақлаш
14:10 / 31.10.2023 0 541

Биз қайта-қайта ўқийдиган, тарихда из қолдирган асарлар ҳақида қизиқарли фактлар бор. Қуйида эътиборингизга шулардан бир нечтасини ҳавола этамиз.

 

“Гулливернинг саёҳатлари” – Жонатан СВИФТ

 

Ёзувчи “Гулливернинг саёҳатлари” романида Марс сайёрасининг икки йўлдоши борлиги ва уларнинг сайёра атрофида айланиш тезлиги ҳақида тўхталиб, ўз ҳисоб-китобларини қоғозга туширади. ХХ асрда астрономлар замонавий техник воситалар ёрдамида бу ҳисоблар тўғрилигини тасдиқлашди. Техник воситалар ҳали ривожланмаган пайтда ёзувчининг жараённи бу қадар тўғри ҳисоблагани ҳали ҳамон савол остида.

 

“Хўрлаганлар” – Виктор ГЮГО

 

Романтизм жараёнининг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири Виктор Гюгонинг “Хўрланганлар” асарини мутолаа қилганлар ундаги узун жумлани яхши билишади. Аниқроқ айтганда, у 823 та сўздан иборат, 3 бетни эгаллаган ва у француз адабиётидаги энг узун жумла ҳисобланади.

 

“Шерлок Холмс” – Артур Конан ДОЙЛ

 

Ёзувчи Артур Конан Дойл қашшоқликдан қутулиш илинжида “Шерлок Холмс” асарини қаламга олган. Эҳтимол, у бой ҳаёт кечирганида, биз ушбу афсонавий романни ҳеч қачон ўқимаган бўлардик.

 

“Уруш ва тинчлик” – Лев ТОЛСТОЙ

 

“Уруш ва тинчлик” романи нусха кўчириш машинкалари ихтиро қилинишидан олдин ёзилган. Шу сабабли Толстойнинг рафиқаси асар қўлёзмасини 7 марта қўлда кўчиришга мажбур бўлган.

 

“Том Сойернинг саргузаштлари” – Марк ТВEН

 

Таниқли ёзувчи, ҳажвий асарлар устаси Марк Твен “Ремингтон” компаниясининг ёзув машинкасини сотиб олган биринчи мижозларидан эди. Шу сабаб “Том Сойернинг саргузаштлари” асарига жаҳон адабиётида машинкада ёзилган биринчи китоб сифатида қаралади.

 

“Қиморбоз” – Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ

 

Адиб “Қиморбоз” асарини қимордаги қарзини тўлаш учун атиги 25 кунда ёзиб тугатган. Ўша пайтда у роман ёзишга вақти етмай, стенограф ёллашга мажбур бўлади. Буни қарангки, ёзувчи орадан икки йил ўтиб ўша стенограф – Анна Григоревна билан турмуш қурган.

 

“Лолита” – Владимир НАБОКОВ

 

Владимир Набоковнинг “Лолита” романи АҚШ, Англия ва Лотин Америкаси мамлакатларида тақиқлаб қўйилган. Аммо, қизиқ бир маълумот бор: роман АҚШда тақиқланган дастлабки икки ҳафта ичида ноқонуний шаклда 100 минг нусхадан кўп сотилган.

 

Раҳмат БОБОЖОН

таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 11.07.2024 0 286
“Оқшом”ми, “ағшам”?

Биласизми?

18:06 / 25.06.2024 0 314
Машрабнинг “ўртар”и

Бир куни...

17:06 / 24.06.2024 0 220
Ажина исмли қиз



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4461
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4252
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3617
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3244
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 3175
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2787
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2704
Туғилган кун

//