Ҳақ. Ҳақиқат. Ҳақсизлик


Сақлаш
11:01 / 05.01.2024 0 292

Ҳақ Аллоҳ исмларидан бири, Худо, Бақо; адл, адолат, лаёқат, ростгўй, тўғрисўз. Воқелик ҳақида билдирилган фикрларни ёки фикр-мулоҳазаларнинг воқеликка мос келишини сидқ атамаси билан номланган. Ҳақ дин ёки мазҳабга ишонтириш учун ишлатилса, сидқ (тўғрилик) ҳукм, мулоҳазани, кизб (ёлғончилик) эса унинг зиддини ифодалаган.

 

Ҳақиқат (арабча чин, тўғри) инсон онгида воқеликнинг тўғри, ҳаққоний акс этиши, олам, воқеа-ҳодиса, тафаккур маҳсули, мунтлар ва б.ни аслида қандай бўлса шундай тушунишни ифодалайдиган тушунча. Голландиялик файласуф Спиноза инсон билимларининг воқеликка мувофиқ келишини ҳақиқат деб атаган. Ҳақиқатнинг қуйидаги турлари бир-биридан фарқланади: 1) объектив ҳақиқат (оламдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятининг инсон онги ва истакларига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудлиги); 2) нисбий ҳақиқат (инсон билим доирасининг чеклангани); 3) конкрет ҳақиқат (предмет ёки ҳодисанинг ҳамиша аниқ жой ва шароитда мавжудлигининг инсон онгида акс этиши); 4) мутлақ ҳақиқат (предмет ёки ҳодиса моҳиятининг инсон онгида тўлиқ акс этиши). Мутлақ ҳақиқат нисбий ҳақиқатлар мажмуасидан ташкил топади. Ҳақиқат мезони ижтимоий амалиётдир. Ҳақиқат маънавиятда энг кўп эътибор қаратиладиган тушунчалардан бири бўлиб, инсон маънавиятининг шаклланиши, ривожланишида катта аҳамият касб этади. Ҳақиқатни чуқур англаш инсон руҳиятига турлича таъсир кўрсатиб, маънавий хусусиятларнинг жонланишига туртки бериш билан ўз натижаларини намоён этади. Ҳақиқатни англаш орқали инсон томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар ёки тафаккур маҳсули унинг маънавияти даражасини ҳам белгилаб беради ва шунга кўра, инсон маънавиятини юксалтириш омилларидан бири ҳисобланади.

 

Ҳақсизлик ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум этилган, ҳақ-ҳуқуқ топталган ҳолатни англатувчи тушунча. Ҳақсизлик сўзи адолатсизлик сўзи билан маънодошдир. Маълумки, ҳар бир инсон адолат билан иш тутсагина, ҳақиқатга эришади. Амир Темурнинг «Куч адолатда» деган таъбирини унутмаслик лозим. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятининг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт. Давлатчилик ва фуқаролик муносабатлари, меҳнат ва уй-жой, нафақа ва солиқ, табиатни муҳофаза қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш масалалари, ҳаётнинг барча жабҳаларида адолат ва ҳақиқат заминига таяниш зарур. Бу жамиятнинг умумий маданий-маънавий қиёфасини белгилаш билан бирга мамлакат фуқароларининг маънавий-аҳлоқий ва руҳий кечинмаларига ҳам катта таъсир кўрсатади. Ана шунинг ўзи давлат билан фуқаро, жамият билан аҳоли ўртасидаги муносабатлар, уларнинг адолатга таянган ва уйғунлашиб кетган ягона жонли организмга айланиб боришига кенг имконият яратади.

 

Агар жамият адолатли бўлса, унга адолатпеша шахс раҳбарлик қилса, жамият аъзолари учун ҳам бахтнинг кулиб боққанидир. Инсон яхши хулқли, олижаноб бўлса, адолатли жамиятда одамларга катта наф етказади. Адолатсиз жамиятда эса ахлоқли шахснинг ахлоқи жамият ахлоқига мос келмайди. Доно инсон адолатсиз жамиятнинг ахлоқсиз талабларига бўйин эгмайди. Аксинча, унга тўғри йўл кўрсатишга интилади. «Шоҳ ишни адолат билан юргизса, адолат унинг вайрона мамлакатини ҳам обод қилиб юборади. Адолат истовчи зулм ўтидан фиғон қилса, адолатинг соясидан унга паноҳ бер. Мазлумнинг сўзи тўғри бўлиб чиқдими, энди золим ўзингга тегишли одам бўлса ҳам, юзига боқма. Жазолашда ҳам фаросат керак. Ёлғон гапиришга ўрганган одам рост гапира олмайди. Ростгўй одам ҳеч қачон ёлғон гапиришга интилмайди. Чунки тун билан кун ўзаро мутаносибдир. Зеро, ҳақсизлик қилиб бировнинг айби учун бошқани гуноҳкор этма, ҳар қўйнинг ўз оёғидан ос. Хаёлингга яхши бир буйруқ келса, уни маслаҳатсиз амалга оширишга ошиқма. Ишончли кишилар фикридан фойдалан». Ҳазрат Навоийнинг ҳақсизлик, адолатсизлик ва ҳақиқат ҳақидаги ана шу ўгитларига доим амал қилинса, жамиятда ҳақсизликнинг илдизи қўпориб ташланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 11.07.2024 0 295
“Оқшом”ми, “ағшам”?

Биласизми?

18:06 / 25.06.2024 0 319
Машрабнинг “ўртар”и

Бир куни...

17:06 / 24.06.2024 0 225
Ажина исмли қиз



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4476
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4261
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3627
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3248
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 3199
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2792
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2709
Туғилган кун

//