Тарих институти илмий изланувчилар учун қабул эълон қилди

12:09 / 05.09.2023 1034
Сақлаш

2024 йил қабули учун таянч докторантурага (PhD) – 10 та, докторантурага (DSc) – 1 та, стажёр-тадқиқотчиликка – 4 та ўрин ажратилган бўлиб, талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

Таянч докторантурага:

- ариза;

- маълумотнома;

- паспорт нусхаси;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи;

- тил бўйича тегишли сертификат (B2 ва ундан юқори);

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси;

- Илмий изланиш мавзуси ва асосномаси.

 

Докторантурага:

- ариза;

- маълумотнома;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

- тил бўйича тегишли сертификат (B2 ва ундан юқори);

- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертатсияси режасининг тўлиқ лойиҳаси;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

 

Стажёр-тадқиқотчиликка:

- ариза;

- маълумотнома;

- паспорт нусхаси;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси;

- Илмий изланиш мавзуси ва асосномаси.

 

Ҳужжатлар 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз тор кўчаси, 5-уй.

Мурожаат учун телефон: (93) 471-99-91, (71) 233-73-19.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш