Москвадаги ёнғинда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Сақлаш
12:11 / 15.11.2021 53170 0

2021 йилнинг 13 ноябрь куни Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида ёнғин келиб чиққан.

 

Ёнғин оқибатида шу ерда яшаб келган меҳнат мигрантларининг 2 нафари жароҳат олган ва 4 киши вафот этган, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

 

Вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилганда уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.) эканлиги аниқланган. Айни вақтда Ташқи меҳнат миграцияси томонидан ҳолат назоратга олиниб, вафот этган юртдошларимиз жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси