Ўзбекистонда январь ойида қарийб 7 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Сақлаш
12:02 / 22.02.2024 572 0

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда қарийб 6,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг хабарига кўра, мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,5 %га ошган.


2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 34 629 тани ташкил этган.


Қурилиш корхоналарининг 7 408 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Бу кўрсаткич республиканинг 21,4 % ни ташкил этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси