«Ёпти-ёпти» бўлган иш қайта очилиб, куёв 9 йилу 3 ойга қамалди

Сақлаш
14:02 / 22.02.2024 1505 0

Ўз жонига қасд қилган келинчак 21 ёшда бўлган. Унинг онаси қизини бунга мажбурлашганини айтиб, адолат талаб қилган.

 

Маълум бўлишича, воқеа 2023 йилнинг декабрь ойида Андижон вилояти Олтинкўл туманида бўлиб ўтган. Ижтимоий тармоқларда 21 ёшли келинчак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалади. Шундан сўнг тергов ҳаракатлари олиб борилади. Дастлабки суд мажлиси 2023 йил 26 декабрь куни бошланган ва унда «марҳума ўз жонига қасд қилган» деб хулоса қилинган.

 

Бироқ келинчакнинг онаси бунга ишонмайди. У адолат истаб, ишнинг қайта очилишини талаб қилади. Қизининг ўлимида қуда томонининг айби борлигини, уларнинг қилган хатти-ҳаракатлари қизини шу ишни қилишга мажбур қилганини даъво қилади.

 

Суд экспертизаси натижалари ҳам марҳуманинг олган тан жароҳатлари ўз жонига қасд қилишидан олдин бўлганлигини тасдиқлаган.

 

Шу билан ёпилган жиноий иш қайта очилди. Натижада, жорий йилнинг 20 февраль куни мазкур суд иши ЖИБ Олтинкўл туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, О.Н. (марҳуманинг турмуш ўртоғи) ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ва 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилди.

 

О.Н.га узил-кесил 9 (тўққиз) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси