Эртага ҳам айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкинлиги айтилди

Сақлаш
18:02 / 22.02.2024 1479 0

Ўзгидромет 23 февраль об-ҳавосини прогноз қилди.

 

Маълумотга ёзилишича, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Ҳарорат кундузи +2 - +4 даража илиқ, кечаси, кечаси 0 - -2 даража совуқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -7- -12 даража совуқ, кундузи 0 - +5° илиқ бўлади.

 

Тошкент вилоятида эса қор ёғиши ҳам мумкин.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундузи +8 - +13 даража илиқ бўлади.

 

Водийда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0 - -5 даража совуқ, кундузи +2 - +7 даража илиқ бўлади.

 

Тоғли ҳудудларга қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси