6 та вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Сақлаш
18:02 / 22.02.2024 1490 0

Ўзгидромет агентлиги 23–29 февраль кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

 

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:

 

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;

 

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;

 

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;

 

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;

 

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

 

Наманган вилояти: Поп тумани.

 

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси