Тошкентда «Counter Strike 2» йўналиши бўйича турнир ўтказилади

Сақлаш
18:02 / 22.02.2024 1499 0

Мукофот жамғармаси 10 млн сўм бўлган Unicup турнирида пойтахтдаги ОТМ талабалари иштирок этади.

 

Маълум бўлишича, киберспорт турнири Тошкентдаги 16 та олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилади.

 

«Жамоавий турнир «Counter Strike 2» йўналиши бўйича ўтказилиб, унинг соврин жамғармаси 10 млн сўмни ташкил қилади», – дейилади хабарда.

 

Унда қатнашувчи ОТМлар:

○ Тошкент халқаро Вестминстер университети (TXVU);

○ Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIS);

○ Вебстер университети (WUT);

○ Тошкентдаги Нордик университети;

○ Марказий Осиё университети (CAU);

○ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT);

○ Ташкентдаги Амитй университети (AUT);

○ Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;

○ Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT);

○ Британия менежмент университети (BMU);

○ ТEАМ университети;

○ Тошкент халқаро таълим университети (TIUE);

○ Тошкент ахборот технологиялари университети (TATU);

○ Тошкент давлат иқтисодиёт университети (TDIU);

○ Тошкент шаҳридаги ТМC университети;

○ ИТ Парк университети (ITPU).

 

Маълумот учун, мусобақа икки босқичда ўтказилади. Саралаш ўйинлари 4 мартдан 11 мартгача «Face It» платформасида ҳар бир университет учун алоҳида сана ва вақтда ташкил этилади.

 

15 март куни эса саралашдан ўтган жамоалар ўртасида қуръа ташланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси