Бухорода қадимий танга сақлаб қолинди

Сақлаш
18:02 / 22.02.2024 1498 0

2024 йилнинг 15 февраль куни Бухоро халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси қадимий тангани мамлакат ҳудудидан олиб чиқишга уринган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

 

Маълум бўлишича, йўловчининг қўл юклари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида текширилганда «40 пора» қийматдаги қизил металлдан зарб қилинган танга борлиги аниқланиб, ушлаб қолинган.

 

Бухоро вилоят Маданий мерос бошқармаси бадиий экспертиза бўлими ходимлари томонидан танга бадиий экспертизадан ўтказилган. Ўрганишлар давомида танга «40 пора» қийматдаги қизил мисдан зарб қилинган Усмонийлар сулоласи султони Султон Абдулмажид И ҳукмронлиги даврига тегишли бўлиб, 1839 йилда Истанбулда зарб қилинган.

 

Танганинг олд томонида зарб қилинган сана ҳамда «Маҳмудхон бин Абдулҳамид Музаффарнинг ғалабаси шарафли бўлсин» ёзуви туширилган.

 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги низомига кўра тангани Бухоро давлат-музейи қўриқхонасига топшириш тавсия этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси