Туғилган кун


Сақлаш
22:12 / 27.12.2021 1 2470

 

Телефонимга синглимдан СМС келди. «Акажон, туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр кўринг», дейилганди унда. Жаҳлим чиқиб, укамга қўнғироқ қилдим.

 

– Битта-ю битта синглимиз акажонининг туғилган куни қачонлигини билмас экан, – дедим. – Мени табриклаб, СМС юборибди. Ёзда туғилганимни етказиб қўй!

 

Укам бироз сукут сақлаб турди-да, сўнг жавоб берди:

 

– Менга ҳам СМС юборибди, туғилган кунингиз билан табриклайман, дебди.

 

– Нима? Сенга ҳам юборибди?.. Нега?

 

– Тушунмадингизми? – хўрсинди укам. – Аслида мен билан сизнинг эмас, синглимизнинг туғилган куни экан!

 

Ҳеч нима дея олмадим. Уятдан юзларим ловулларди. Биттагина синглим! Онам ўлганида у кишининг калишини юзига босиб, юм-юм йиғлаган синглим...

 

Анвар НАМОЗОВ

 

1 Изоҳ

Xadicha

06:01 / 01.01.1970

Aka- ukalar, opa- singillar doimo mehr oqibatli bo'lishsin. Hikoya bugun men uchun yozilgandek.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 206
Омад ёш танламайди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3961
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3902
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3306
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2973
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2604
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2471
Туғилган кун

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2449
Жадидчилик