Ўқиш пули


Сақлаш
20:01 / 17.01.2022 2 2973

Пойтахтда ўқийман. Вақтида шартнома пулини тўламасак, декан ўринбосари бутун гуруҳ олдида мени уялтиради. Отамга қўнғироқ қилиб, қистовга оламан.

– Қачон жўнатасиз?

– Одам топилмаяпти, бервораман, хавотирланма, – отам шу сўздан нарига ўтмасди.

Жиғибийрон бўламан. Бутун бошли қишлоқда наҳот битта пойтахтга келадиган одам бўлмаса? Бирдан акамнинг машина олмоқчи бўлиб юргани хаёлимга келди. Акамга қўнғироқ қилдим.

– Отамдан пул олишга уялинг, – дедим аччиқ гап билан узиб олиб. – Сизни деб мен ўқишдан ҳайдалиб кетишим мумкин.

Акам «хўп, кейин гаплашамиз» деб гапни қисқа қилди. Хуллас, нақ ўн кун кечикиб шартнома пулини тўладим. Бу вақт мобайнида декан ўринбосари – эстетика-этика фанлари номзоди икки марта дарс ўртасида кириб, вақтида тўловни амалга оширмаганлар қатори мени ҳам роса изза қилди. Мулзам бўлганим учун отам билан акамдан хафа бўлиб кетдим.

Янги йил келди. Таътилга чиқдик. Уйга кетдим. Боришим заҳоти ўқишимнинг қолган ярим йиллик пулини олиб қўяман деб режа қилдим. Кўчамизга бурилгач... Уйимиз ўрнида кичкина уйчага кўзим тушди. Боғимиздаги чинордан бошқа ҳамма нарсани сел ювиб кетибди...

Ота, нега айтмадингиз?

Акам изоҳ берди:

– Кўнглинг чўкиб, ўқишдан чалғийсан, деб хабар қилишимизга рухсат бермадилар.

Отамнинг тоғдек бардоши қаршисида уят, ор, виждон деганларини илк бор туйдим...

 

Шоира ЎКТАМ

2 Изоҳлар

Sobir

06:01 / 01.01.1970

Ota 7 o`g`ilni boqar ekan, lekin 7 o`g`il 1 otani boqolmas ekan.

Qambar

06:01 / 01.01.1970

Sal boshqachasi menda boʻlgan

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 206
Омад ёш танламайди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3961
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3902
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3306
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2974
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2604
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2471
Туғилган кун

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2449
Жадидчилик