Каштачилик санъати тарихи ҳақида биласизми?


Сақлаш
11:10 / 11.10.2021 0 3385

 

1)   Ўзбек миллий каштадўзлик халқ ҳунармандчилик санъатининг энг қадимий турларидан бўлиб, у халқнинг ўз турмушини гўзал қилиш истаги натижасида юзага келган. Кашта кийимлар ва буюмларни безашда ҳамда рўзғор безак буюмлари тайёрлашда қадимдан қўлланилади.

 

2)   Каштачилигимиз санъати нафақат мамлакатимизда, балки чет элларда ҳам шуҳрат қозонган. Ўзбек чевар усталари қўллари билан тикилган кирпич, сўзана, зардевор, гулкўрпа, чойшаб кабилар Франция, Италия, Япония, Германия, Белгия, Америка, Ҳиндистон каби хорижий, шунингдек Республикамизнинг Фарғона водийсида фақат хонадонларда эмас, балки амалий санъат музейларида кўп намуналари тўпланиб, доимий экспозицияга айланиб қолган.

3)   Каштадўзлик ривожланган халқларда унга тасвирий санъатнинг таъсири катта бўлган. XI асрга оид инглиз кашталарида жанг лавҳалари акс эттирилган. XII асрга мансуб рус кашталарида Византия икона санъатининг таъсири кўзга ташланади. Хитойда XIV асрдансюхуа“ (игнали тасвир) номи билан машҳур бўлган каштали намоёнлар услуб жиҳатдан шойига туш билан ишланган манзара жанрига яқин.

4)   Европада каштадўзлик уйғониш даврида юқори поғонага кўтарилди. Даврнинг буюк рассомлари (Перужино, Боттичелли) кабилар каштадўзлар учун андазалар тайёрлаб беришган, бу эса кашталарнинг бадиийлигини оширган. Каштадўзликда қимматбаҳо тошлардан ҳам фойдаланилган, ип, жун, ипак, зар ва кумуш суви берилган иплар ишлатилган. XVIII асрда Европада аслзодалар кийимини безашда кашталардан фойдаланиб тайёрланган каштадўзлик буюмлари кенг тарқалган.

5)   XIV-XV асрларга оид китоблардаги миниатюралар каштадўзликнинг қадимдан кенг ривожланганини кўрсатади. Жумладан, Амир Темур саройида яшаган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз эсдаликларида саройда кашта безакларини томоша қилганини ёзган. Беҳзод "Зафарнома" қўлёзмасига ишлаган "Темур тахтда" миниатюрасида (1467) каштали чодирни ҳам акс эттирган.

6)   Кашта чоклари, кашта тикиш ва услубларининг турли-туманлиги ўзбек каштадўзларининг катта санъатидан далолат беради. Масалан Нурота, Бухоро, Самарқанд Каштадўзлик маҳсулотлари кўпроқ йўрма чок билан, Шаҳрисабзда йўрма, кандахаёл, ироқи, Тошкентда эса кўпроқ босма чок билан тикилган. Ижтимоий ҳаётда рўй берган ўзгаришлар каштадўзлик анъаналарига, маҳсулотнинг турларига таъсир кўрсатган.

        

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 206
Омад ёш танламайди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3963
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3905
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3307
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2974
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2605
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2471
Туғилган кун

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2451
Жадидчилик