Музейдаги томоша


Сақлаш
16:08 / 22.08.2023 0 433

Музейда

 

Бешинчи синф болалари тасвирий санъат музейига боришибди. Қайтишаётганида директор сўрабди:

– Хўш, болажонларим, музейда ёдингизда қоладиган нимадир бўлдими?

– Бўлди, бўлди, – болалар бир овоздан жавоб қайтаришибди.

– Нима бўлди?

– Тарона муаллимнинг зиналардан юмалаши.

 

Қонун

 

Хотин эрига қараб ғазаб билан бақирибди:

– Сизга эрга теккунча шайтон билан турмуш қурганим яхшийди.

Эр оҳиста тиржайиб жавоб берибди:

– Афсус, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилишига қонун йўл бермайдида...

 

Суҳбат

 

Икки чукча йўлда суҳбатлашиб борарди:

– Шу десанг, бир кун йўлда кетаётганимда 10 доллар топиб олдим.

– Хўш, кейин нима қилдинг?

– Йиртиб ташладим.

– Нега ахир?

– Сохта эди чунки.

– Қаердан билдинг сохталигини?

– Ахир қаерда кўргансан 10 рақамида иккита ноль бўлганини?

 

Савол

 

Кичкинтой Озар отасидан сўрабди:

– Ота, нега 8 март тақвимда қизил рангга бўялган?

Ота чуқур хўрсиниб шундай дебди:

– Бу эркак қонининг ранги, болажоним.

 

Парҳезнинг янги усули

 

Ойгун Козимова Рўёдан сўрабди:

– Қандай озиб кетибсан, гўзалсан, кўз тегмасин. Янги парҳез усулини топдингми?

– Аҳа.

– Хўш, қанақа экан у?

– Илдиз, сабзи ва картошка.

– Нима қилиш керак, қайнатиб ейиш керакми ё қовуриб?

– Ердан қазиб олиш керак.

 

Депутат

 

Нофаол, сайловдан кейин кўринмай кетадиган депутатлардан бири жонли дебатда халқига мурожаат қилибди:

– Менингдек депутати бўлган халқнинг нима камчилиги бор ахир?

Бир қария орқадаги ўриндиқдан қичқирибди:

– Валерьянкаси...

 

Фалсафамания

 

Аристотел эшакни терс миниб кетаётган экан. Шу пайт ундан “Нега эшакни терс миниб олдинг? дея сўрашибди. “Орқадан келган хавф-хатарни кўриш учун” дебди. “Майли-ку, олдиндан келганни-чи? дея савол беришибди яна. У шунда “Олдиндан келганни эшак ҳам кўра олади” дея жавоб қайтарибди.

 

Ўзгармайдиган ҳақиқат

 

Нарх-наво худди болага ўхшайди. Бир пасда ўсиб кетаверади.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат БОБОЖОН

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

10:04 / 16.04.2024 0 139
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 121
Тошбақанинг хатоси

Қомус

12:03 / 14.03.2024 0 162
Ҳушёрлик

Қомус

11:03 / 14.03.2024 0 160
Ҳурфикрлик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3738
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3696
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3178
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2896
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2509
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2354
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2201
Қўнғироқ