Ўрта бўйли икки кит, рассом невараси, куй ва қийналган кўз – санъат дунёсидан қизиқарли воқеалар


Сақлаш
15:09 / 15.09.2023 0 400

Бир куни Пикассога мактуб келтирган почталён уйнинг олд деворидаги фрескаларга қараб “Демак, неварангиз ҳам рассом эканда” дебди.

 

* * *

Кунларнинг бирида бир одам Микеланжелонинг уйига меҳмонга келади. Бу пайт Микеланжело ҳайкал устидаги ишини якунлаш арафасида эди. Меҳмон ҳайкални яхшилаб кузатади, сўнгра уйига кетади.

 

Ўша одам орадан кўп ўтмай яна меҳмонга келади ва Микеланжело ундан ҳайкалнинг янги ҳолати ҳақида фикрини сўрайди. У ҳеч қандай фарқ кўрмаётганини айтганида Микеланжело тушунтириш беради: “Мана бу томонини кесиб, юпқаладим, бу ерини оқартирдим, лабларини янада бўрттирдим”. Шунда меҳмон жавоб қайтаради: “Ахир буларнинг бари майда-чуйда нарсаларку”.

 

Ўшанда Микеланжелонинг унга берган жавоби тасвирий санъат мазмунини ифодаловчи энг яхши афоризмлардан бири сифатида тарихда қолади: “Майда-чуйда нарсалар идеаллик белгисидир, идеаллик эса ҳеч қачон майда-чуйда ҳисобланмайди”.

 

* * *

Бир ёш муаллиф таниқли ёзувчи Марк Твенга хат ёзиб, ундан балиқ истеъмол қилиш ақлни мустаҳкамлайдими ё йўқ, дея сўрайди.

 

Марк Твеннинг жавоби эса шундай бўлади: “Ҳа, балиқ таркибидаги фосфор мия учун жуда фойдали. Мактубингизни ўқиб шундай хулосага келдимки, иккита ўрта бўйли кит истеъмол қилсангиз, аҳволингиз ўнгланишига умид бор”.

 

* * *

Машҳур америкалик актёр Гари Купер йўлда кетаётса, бир аёл уни эрига кўрсатиб “Бир қаранг, мана бу одам Гари Куперга жуда ўхшар экан” дейди. Актёр бу сўзларни эшитиб майин жилмайиб қўйганида аёл эрига қарата “Бечоранинг севинишини қаранг” дея сўзини якунлайди.

 

* * *

Бир аёл машҳур ҳайкалтарош Родендан “Бундай ажойиб ҳайкалларни қандай ясайсиз?” дея сўрайди.

 

Роден жуда қисқа жавоб беради: “Жуда осон! Мармар тошни тўғри келган жойга қараб улоқтираман, қарабсизки, ўз-ўзидан ҳайкал пайдо бўлаверади”.

 

* * *

Густав Малер яқинда басталаб тугатган учинчи симфониясига ёввойи гуллар, ўрмон ҳайвонлари, осмон ва мафтункор табиатни сингдириб юборганди. Шу пайти унинг уйига машҳур дирижёр Бруно Валтер меҳмонга келади. Малер ўзи яшаётган Аттерсининг муҳташам табиатидан кўз узолмай қолган дирижёрга қарата шундай дейди: “Кўзларни бекорга қийнаманг, бу гўзаллик аллақачон нотага ўтказиб бўлинди”.

 

* * *

Ғоялари имкониятларидан катта бўлган ҳаваскор мусиқачи бир куни машҳур бастакор Пабло Кассалсга янги асарининг нотасини беради ва фикрини сўрайди. Кассалс дафтарни варақлаётиб овоз чиқариб минғирларкан, охири қўлидагини эгасига қайтаради ва дейди: “Жуда чарчадим. Ҳар саҳифада эски дўстларга дуч келдим, ҳаммаси билан ҳол-аҳвол сўрашдим”.

 

* * *

Мусиқашунос Даунс виртуоз скрипкачи Крейслер ижросидаги асарларни таҳлил қилар экан, уларнинг муаллифлиги концертларда эълон қилинган композиторларга тегишли эмаслигини аниқлайди.

 

У бу мавзудаги мақоласини “Nyu-York Tayms” газетасида эълон қилгач катта шов-шув кўтарилади. Маълум бўлишича, Крейслер томонидан бошқалар номи билан тақдим этилган асарлар аслида унинг ўз композициялари бўлган. Мусиқа жамоатчилигининг фикрига кўра скрипкачи ўз асарларини ижро этишни хуш кўрмагани туфайли шундай йўл тутган. Бу воқеадан сўнг Крейслер номи таниқли бастакорлар қаторида тилга олина бошлайди.

 

Таржимон ва тўпловчи:

Раҳмат БОБОЖОН



Oyina.uz'ni Telegramda kuzating

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

10:04 / 16.04.2024 0 139
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 121
Тошбақанинг хатоси

Қомус

12:03 / 14.03.2024 0 162
Ҳушёрлик

Қомус

11:03 / 14.03.2024 0 160
Ҳурфикрлик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3738
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3696
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3178
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2896
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2509
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2354
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2201
Қўнғироқ