Меҳр тафти билан иситган одамлар – бу менинг ватаним


Сақлаш
16:11 / 30.11.2023 0 477

1942 йил эвакуацияда отам вафот этганидан сўнг, бутунлай тушкунликка тушиб, яшашни истамай қолдим. Ўшанда “Малый театр”  (Кичик театр) артистлари мени ўзлари билан гастролларга олиб кетишадиган бўлди. Улар ҳаётимни қутқариб қолишга қарор қилишганди. Қишнинг қаҳратон кунида елкасига театрга тегишли виолончельни ортмоқлаб олган ўсмирни олиб Орск шаҳрига йўл олишди.

 

 

Биз олти киши эдик. Уларнинг ҳар бирини номма-ном биламан. Биз тунда умумий вагонга чиқдик, менга ёнбошдан жой тегди. Поезд қўзғалиши билан чироқ ўчди. Катталар ечинмасдан, аксинча, устиларига яна бисотларидаги бор кийимларини кийиб олишди. Чунки бизга ҳарир адёл беришганди. Менинг эгнимга қўшимча киядиган кийим бўлмагани камдек, эгнимдаги кийимлар ҳам тўзиб-титилиб кетганди. Юпқа адёлни устимга тортиб ғужанак бўлиб олдим. Вақт ўтгани сайин вагон ичи музлаб борарди. Совуқдан дир-дир титраб, совқотгандан совқотиб борардим. Ҳеч кимга кераги йўқ, отаси ўлиб етим қолган, келажаги мубҳам ўспирин қоронғилик қаърида кетиб борарди. Ичимдан қанийди, ухласаму қайта уйғонмасдан ўлсам, барча азоблардан қутилардим, деган хаёл ўтганлигини эслайман. Шу боис совуққа қаршилик кўрсатмай қўйдим. Қоронғуда, қандайдир иссиқликдан уйғониб кетдим. Устимдаги адёл  қалинлашиб ва оғирлашиб қолганди. Пайпаслаб кўрсам, устимга бешта адёл ёпилган экан. Мен билан бирга кетаётган артистлар бир-бирига билдирмасдан барчаси ўз адёлини устимга ёпган.

 

Кейинчалик мени гражданликдан маҳрум қилишганида мендан юртимга қарши ўз қаҳру ғазабимни билдиришимни сўраган  дўстларимга: “мен ҳали ўша адёллар ҳаққини адо этганим йўқ”, деб жавоб бердим. Балким бу қарзни ҳеч қачон узолмасман. Ўша беш нафар артист, отам ва ҳаётимда дуч келган ва ҳар бири ўзича мени меҳр тафти билан иситган  бошқа кўплаб инсонлар – бу менинг мамлакатим, Ватаним ва мен унинг олдида бир умр қарздорман.

 

Мстислав РОСТРОПОВИЧ

 

Жалолиддин Сафоев таржимаси

 

Таржимондан:  Мстислаав Леопоольдович Ростропоович  (1927–2007) – дунёга машҳур рус виолончелисти, пианист, дирижёр, композитор,  педагог, СССР халқ артисти (1966). Ёзувчи А.Солженицын уйидан, Ёзувчилар уюшмасидан қувғин қилинганда Ростропович унга ўз уйидан жой берган ва бошқа адолатсизликка учраган одамларга ёрдам берганлиги учун 1978 йил СССР гражданлигидан маҳрум этилган. Фақат 1990 йилда гражданлиги қайта тикланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

10:04 / 16.04.2024 0 139
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 121
Тошбақанинг хатоси

Қомус

12:03 / 14.03.2024 0 162
Ҳушёрлик

Қомус

11:03 / 14.03.2024 0 160
Ҳурфикрлик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3737
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3695
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3178
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2895
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2508
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2354
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2200
Қўнғироқ