Жамиятнинг жамоавий жазоси ҳақида ҳикоя


Сақлаш
12:01 / 03.01.2024 0 319

Ушбу ҳикояни интернетда ўқидим, асл муаллифини топа олмадим, лекин сизлар билан улашгим келди. «Мен иш ва турмуш ўртоғим сабабли Ҳюстон (Техас, АҚШ)да яшайман. Ўтган ҳафта мен билан содир бўлган қизиқарли ва таъсирли воқеа уйимга яқин жойлашган почта бўлимида содир бўлди. Янги йил совғаси сифатида интернет орқали сотиб олган қўл соатимнинг ойнаси синиқ келганидан сўнг, дарҳол қайтариб бериш варақасини тўлдириб, почта бўлимига бордим. Почтахонага кирганимда 20-25 киши навбатда туришарди. Бу ерда Рождество байрами яқинлашаётгани учун бозордан бир бўлак нон сотиб олсангиз ҳам, ўнлаб одамлар ортидан саф тортиб, одатдагидан анча узоқ кутишингизга тўғри келади. Атиги 2 киши хизмат қилаётган, айниқса, чарчоқ, ишлашга тоқати қолмаган юз ифодаси билан ишлаётган бўлса, кутиш вақти сабр-тоқатни янада тоширади. Шу ўйлар билан ортга бурилиб қарасам, мендан кейин яна 30-35 киши йиғилиб қолганини кўрдим. Ҳа, майли, ҳеч бўлмаганда ўртадаман, деб ўзимни овутмоқчи бўлдим.

 

Орадан роппа-роса 40 дақиқа ўтиб менга навбат келди. Мен соат солинган пакетни почта ходимига бериб: «Манзил унга ёзилган», дедим. «Нега пакетни тасма билан муҳрламадингиз?» деб сўради ходим. Унга жавобан кириш жойидаги «Пакет таркибини кўришни хоҳлашимиз мумкин. Илтимос, пакетларингизни очиқ тутинг» деган огоҳлантириш ёзувини кўрсатдим. У эса баланд овозда жаҳл билан: «Мен эшикда нима ёзилганини жуда яхши биламан, пакетингизни тезда тасма билан ўранг», деди. Навбатдагиларнинг ҳаммаси бизни эшитиб турганди. Мен ходим ёнидаги тасмани кўрсатиб: «Шуни бера оласизми, илтимос?» дедим. У эса яна ўша баланд овоз билан жавоб қайтарди: «Йўқ, бу меники, мижоз ўз тасмасидан фойдаланади!». «Ёнимда ҳеч қандай тасма йўқ, сизга пулини берай...» десам, масъул хоним овозини янада баландлатди. Ўн фут нарида қадоқлаш хизматлари учун тайёрланган пойабзал қутиси ўлчамидаги 20 долларлик тасмани кўрсатди ва уни сотиб олишимни буюрди. Сизнингча «15 сантиметрлик қути учун шу тасмани сотиб олишим мантиқлими?» деб сўрадим. «Тасмани олинг ва дарҳол навбатнинг охирига боринг!» У қичқираркан, жаҳлдан қизариб кетди. Худди шу ғазаб билан навбатда турган кейинги одамни «Нехт!» («Кейинги!») деб бақириб чақирди. Аммо шу пайт кутилмаган ҳол юз берди… Мен қотиб қолгандим. Чунки ҳеч ким олдинга силжимади. Навбатнинг бошида турган одам почта ходимига «Зудлик билан бу қутини тасма билан ўранг ва биринчи навбатда хонимнинг ишини битиринг», деди. Почта ходими яна жаҳл билан қичқирди: «Анёне элсе ... Нехт!!!» Аммо 30 кишининг бирортаси жойидан жилмади. Иккинчи почта ходимининг ҳам олдига ҳеч ким бормади. Хизмат тўхтатилди.

 

Бир кампир: «Мен 76 ёшдаман, тиззаларим оғрияпти, лекин шу хонимнинг пакетини тасмалаб, бурчингизни бажармасангиз, бу ердан бир қадам ҳам жилмайман», деди. Почта ходими жаҳл билан қўлимдан пакетни тортиб олди, ёнидаги олдинроқ мен кўрсатган почта тасмаси билан қутини ўради. Токи у тўловимни олмагунча, мен аралаш ҳис-туйғулар ичида қолдим, деярли йиғлашгача бордим. Навбатдагиларга эса «Ҳаммангизга раҳмат» дейишдан бошқа сўз тополмадим... Улар жилмайиб қўл силкитишди.

 

Кўчага чиқиб, автотураргоҳда машинамга ўтириб, ўт олдирмасдан бир муддат ўйлаб қолдим. Ҳамманинг иши бор. Нимага «шошиляпман» деб бирорта ҳам одам навбатда силжимади? Бир кишига нисбатан қилинган адолатсизликка шунча одам келишиб олгандек қаршилик қилди?

 

Шу пайт мендан кейин турган одам ҳам ишини тугатиб, ташқарига чиқаркан, машинамга яқинлашди, мен ойнани очдим. У табассум қилди ва кўнглимдаги саволларга жавоб берди: «Сизга қилинган ҳақсизлик учун узр сўрайман. Табиатда ҳайвонлар, дарахтлар ва ҳатто микроблар бир-бири билан боғланиб ҳаракат қилса, биз одамлар аксинча, бир-биримиздан жуда узилганмиз. АГАР ХАТО ДАРҲОЛ АНИҚЛАНСА ВА УНГА ЖАМОАВИЙ РEАКЦИЯ ҚИЛИНМАСА, ЎША ХАТО НОРМАЛЛАШАДИ. Ўша ходим кейинги сафар хато қилишдан олдин икки марта ўйлайди. Биз вазифамизни бажардик. Янги йилингиз билан!»

 

Ҳикоя тугади. Хулоса ўзингиздан.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

10:04 / 16.04.2024 0 139
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 121
Тошбақанинг хатоси

Қомус

12:03 / 14.03.2024 0 162
Ҳушёрлик

Қомус

11:03 / 14.03.2024 0 160
Ҳурфикрлик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3737
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3695
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3178
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2895
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2508
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2354
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2200
Қўнғироқ