Ҳақорат


Сақлаш
12:01 / 05.01.2024 0 462

Ҳақорат – кишининг иззат-нафси, иффати, ғурурига тегадиган сўзлар билан шаъни ва қадр-қимматини тушириш, таҳқирлаш амалга оширилган ҳаракатни англатувчи тушунча. Ҳақорат оғзаки, ёзма равишда ёки хатти-ҳаракат, имо-ишоралар, шунингдек, бошқа шахслар олдида ёки жабрланувчининг эшитишига ишонч ҳосил қилган ҳолда унинг орқасидан амалга оширилиши мумкин. Ҳақорат оқибатида маънавий зуғум туфайли шахснинг соғлиғига шикаст етказилиши мумкинлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Шахс шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш турли хатти-ҳаракатларда (масалан, беандишалик билан сўкиш, турли ҳақоратомуз ибора ва мулоҳазаларни ёзиш, юзига тупуриш, жабрланувчига нисбатан беҳаё хатти-ҳаракатлар ва имо-ишоралар қилиш ва ҳоказо) ифодаланади. Ҳақорат қилиш жиноятининг таркиби мавжуд бўлиши учун шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш беодоблик билан, яъни жамиятда қабул қилинган одоб-ахлоқ қоидаларига мутлақо зид кўринишда ифодаланиши зарур. Ҳақорат қилиш одатда бевосита содир этилади, аммо жабрланувчи бу ҳақда хабар топади, деган тахмин билан сиртдан, воситачи орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик масаласини ҳал этишда жабрланувчи шахснинг ҳиссиётидан келиб чиқиб, хулоса чиқариш мумкин эмас. Бу ҳиссиёт ўзига ҳаддан зиёд бино қўйиш хусусиятидан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин. Хафа қилиш ҳар хил бўлиши мумкин, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ҳақорат бўлавермайди. Шахс қадр-қимматини таҳқирлайдиган ва беодоблик билан қилинган ҳаракатгина ҳақорат деб эътироф этилади. Шахсга берилган салбий баҳо ҳақиқатни акс эттиради, аммо у беодоблик билан баён этилган ҳолларда ҳақоратнинг таркиби мавжуд бўлади. Аксинча, одоб доирасида баён этилган танқид ҳақорат ҳисобланмайди. Ҳақорат ҳар доим маълум бир шахсга қаратилган бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 11.07.2024 0 287
“Оқшом”ми, “ағшам”?

Биласизми?

18:06 / 25.06.2024 0 314
Машрабнинг “ўртар”и

Бир куни...

17:06 / 24.06.2024 0 220
Ажина исмли қиз



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4462
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4252
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3618
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3244
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 3175
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2787
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2704
Туғилган кун

//