Инсонлар ҳаммасини ўзгариши билан бирга аввалгидек қолишини ҳам исташади – Пауло Коелодан иқтибослар


Сақлаш
16:01 / 30.01.2024 0 208

 

 

* * *

Бошқа бировнинг бадбахтлигига беэътибор бўлган одам аслида энг бахтсиз инсондир.

 

* * *

Ўзинг билан ёлғиз қолишни эплолмасанг, ўзингни тушунолмайсан.

 

* * *

Дунёмиз нимага ўхшашини эсласанг, англайсанки, ҳаётингдаги бир бахтли куннинг ўзи мўжизага тенг.

 

* * *

Яшамоқ энг зарарли одатдир, чунки эрта-индин у бизни қабрга олиб боради.

 

* * *

Инсон ҳамиша келишишга уринади. Мағлуб бўлишимизни аввалдан билсак-да доимо ўлим билан жанг қиламиз.

 

* * *

Бизга яшашга куч берадиган нарса жонимиздаги ўлим туйғусидир.

 

* * *

Инсонлар ҳаммасини ўзгариши билан бирга аввалгидек қолишини ҳам исташади.

 

* * *

Орзуларингни ўз қўлинг билан бўғишдан кўра, бошини сила.

 

* * *

Энг катта орзуларимизни рўёбга чиқаришдан ҳамиша қўрқамиз. Биз баъзида уларга лойиқ эмасдек туюламиз, баъзида эса улар амалга ошмаслигига жуда ишонамиз.

 

* * *

Азобдан қўрқиш, азобнинг ўзидан ҳам қўрқинчлидир.

 

* * *

Маслаҳат – ҳаёт назарияси, тажриба эса бутунлай бошқа нарса.

 

* * *

Инсон одатда кўзи билан кўрганларини эмас, хаёлида яратганларини орзу қилади.

 

* * *

Инсон учун энг қўл етмас борлиқ унинг ўзидир.

 

Раҳмат БОБОЖОН таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

10:04 / 16.04.2024 0 139
Велосипед

Қатра

14:04 / 08.04.2024 0 121
Тошбақанинг хатоси

Қомус

12:03 / 14.03.2024 0 162
Ҳушёрлик

Қомус

11:03 / 14.03.2024 0 160
Ҳурфикрлик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3737
Бир қоп ун

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3695
Илк ватан

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3178
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2895
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2508
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2354
Туғилган кун

Қатра

16:01 / 01.01.2022 0 2200
Қўнғироқ