Тошбақанинг хатоси


Сақлаш
14:04 / 08.04.2024 0 258

Тошбақадан сўрабдилар:

 

Фалон жойга қанчада етиб бора оласан?

 

Тошбақа жавоб беришга шошилмай, масофани, йўлдаги паст-баландликларни, тош-тупроқни, ҳавонинг авзойини чамалаб кўрибди-да:

 

Ўзи уч кунлик йўл экан, майли, катта гапирмай қўя қолай, мен кўпи билан олти кунларда етиб борсам керак, – дебди.

 

Келишибдилар. Тошбақа йўлга тушибди...

 

Орадан олти кун ўтибди ҳамки, белгиланган манзилда тошбақадан дарак йўқмиш. Уни қидириб, дараклаб, йўлнинг қоқ ўртасидан топишибди.

 

– Ие, сен ҳамма шарт-шароитни олдиндан кўриб-билиб, чамалаб олгандинг-ку! Ўзи уч кунлик йўл экан, мен олти кунда босиб ўтаман, дегандинг. Олти кунда йўлнинг ярмига зўрға етибсан! Шу қадар ожизмисан?! – дея маломат қилибдилар жониворга.

 

Тошбақа ҳасрат билан бош чайқабди-да:

 

– Мени айбламанглар! Мен орадаги масофани, йўлнинг паст-баландини, ҳатто тош-тупроғини, ҳавонинг авзойини ҳисобга олибман-у, бу йўлдан ўтадиган итларни, аҳмоқларни, бетарбияларни, золимларни ҳисобга олмабман. Энди илгарилай деганимда, рўпарамдан ё бир ит, ё бир золим, ё бир аҳмоқ чиқиб, мени тескари ўгириб, оёғимни осмондан қилиб қўяверди. То ўзимни ўнглаб, яна йўлга тушиб олгунимча аллақанча вақт ва куч-қувватимни йўқотдим... Манзил сари масофани чамалаганда, йўлдан чиқиши мумкин бўлган беақл махлуқларни ҳам ҳисобга олиш шарт экан, – дебди.

 

Дилфуза КОМИЛ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 206
Омад ёш танламайди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3961
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3902
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3306
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2974
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2605
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2471
Туғилган кун

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2450
Жадидчилик