Омад ёш танламайди


Сақлаш
15:05 / 07.05.2024 0 294

Кўпчилик баланд пиллапояларга 40 ёшгача чиқилади, ундан кейин нимага ҳам эришиб бўларди, деб ўйлашади. Аммо атрофдаги инсонларнинг ютуқларини кўраркансан, омад ёш танламайди, деган қараш қанчалар тўғрилигига ишонасан киши. Қуйида сизга ўз даврида, вақт ва макон танламасдан олға интилиб, ғалаба қозонган инсонлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

 

Доналд Фишер

Рафиқаси ўзларининг шахсий «ГАП» савдо дўконини очиш таклифини билдирганида Доналд 40 ёш эди. Бунинг устига Доналднинг либос дизайнерлиги ва савдо-сотиқ борасида ҳеч қандай тажрибаси бўлмаган. Аммо барибир улар бу дўконни очишди ва бугун «ГАП» дунё мода оламида энг етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

 

Чарлз Дарвин

Машҳур эволюция назарияси муаллифи Чарлз Дарвин 50 ёшигача ҳеч қандай кашфиёт қилмаганди. Ниҳоят у «Турларнинг келиб чиқиши» асарини ёзади. Ва бу китоб бутун дунёда инсониятнинг ўзи ҳақидаги фикрларини мутлақо ўзгартириб юборишига сабаб бўлди. Шунингдек, Дарвинни бутун дунёга машҳур ҳам қилди.

 

Родни Дангерфилд

Станд-уп жанрининг афсонавий вакилларидан бири Родни Дангерфилд илк бор тунги клубларда чиқиш қила бошлаганида 40 ёшда бўлган. Аммо Родни бу ҳақида кўпам ўйламасди, шунчаки севимли ишини қиларди. Қарорининг натижаси кўп куттирмади. Ўша пайтларда «Эда Салливан шоуси»даги ижро этган роли унга нафақат катта омад олиб келди, балки ўз даврининг энг машҳур ва бой актёрларидан бири бўлишига сабаб бўлди.

 

Сем Уолтон

Сем Уолтон чакана савдо-сотиқ ишларини бошқаришда қувонарли ютуқларга эришган бўлсада, ишини кенгайтириш ҳақида кўп ўйларди. Натижада у ўттиз ёшида машҳур «Wal-Mart» супермаркет тизимини яратади. Ушбу супермаркетнинг биринчи дўкони очилганида Сем 45 ёшда эди.

 

Стен Ли

1961 йил 39 ёшли Стен Ли биринчи бор «Фантастик пайшанба» номли комикс-хит асарини эълон қилади. Орадан бир неча йил ўтиб эса иллиюстратор афсонавий «Марвел»ни яратди. Бутун дунёга машҳур ва севимли бўлиб қолган ижодкор шу билан тўхтаб қолмади. Унинг «Х одамлар» ва «Спайдермeн»ларини ҳам бугун мухлислар севиб ўқишади.

 

Жулия Чайлд

Жулия Чайлд умри давомида реклама, медиа ва журналистика билан шуғулланган. Аммо фаолияти, ютуқларидан касбий бахт, хотиржамлик топа олмаган Жулия 50 ёшида ҳаётида тубдан ўзгартиришга қарор қилади ва ўзининг севимли хоббиси билан шуғуллана бошлайди. Натижада пазандалик ҳақидаги биринчи китоби аёлни бутун дунёга машҳур ошпаз-пазанда сифатида намоён этди.

 

Харланд Сендерс

 

Харланд 62 ёшида «КFS» ни ўйлаб топади ва уни ривожлантиради. 12 йилдан сўнг эса уни икки миллион долларга сотиб юборади. Кўрганингиздек, муваффақиятга ҳеч қачон кеч қолмаймиз. Шунчаки ҳаракат қилиш учун баҳоналардан юқорига кўтарила олиш ва тинимсиз меҳнат, ўзгача лойиҳалар керак. Шундан сўнг омаднинг ўзи сизни излаб топади, ишонаверинг!

 

Севара Мусаева тайёрлади

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

17:06 / 11.06.2024 0 38
Орият

Қатра

10:06 / 11.06.2024 0 55
Ўғлим катта ишда ишлайди…

Қатра

14:06 / 10.06.2024 0 99
ХХI асрнинг қалампир мақоли

Ҳикмат

12:06 / 07.06.2024 0 118
Нима учун қўлда ёзиш керак?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4138
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4038
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3430
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3123
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2793
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2663
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2576
Туғилган кун

//