Америкалик машҳур етти эгизак – улардан нимани ўрганиш керак?


Сақлаш
18:05 / 07.05.2024 0 241

1997 йилнинг 19 ноябрида Американинг Айова штатида яшовчи Бобби Маккоги оиласида етти фарзанд дунёга келди. Уларнинг яна 2 ёшга етмаган қизалоғи ҳам бор эди. Чақалоқларни уйга олиб келган Маккогиларга яқинлари ва улар умуман танимайдиган одамлар ҳам ёрдам беришга шошилишди. Кимдир бир йиллик макарон ва пишлоқ етказиб беришни ўз зиммасига олган бўлса, баъзилар навбати билан энагалик қилишди, гўдаклар учун бепул тагликлар берилди. Шунингдек, оилага 464 квадрат метрлик етти хонали уй, яп-янги фургон ҳам совға қилинди. Бир нечта университетлар еттовлонга улғайганидан сўнг бепул таълим беришни таклиф этишди. Машҳур либос брендларидан бири эса болаларни беш ёшгача кийим-кечак билан таъминлашни ўз зиммасига олди. Шунга қарамай ота-она боқимандалик йўлига ўтиб олмади, аксинча, ҳовлисида турли мева-сабзавотлар етиштира бошлашди. Ҳатто пулни тежаб ишлатишга ҳаракат қилишади.  Эътиборли жиҳати агар улар қийналаётганини айтиб, ёрдам сўрашганида, истаганларича кўмак берадиган кишилар топиларди.  Аммо улар қаноат билан кун кўришади, камига ойга 300 доллардан ҳам маблағ тежаб қолишади. Боббининг синглиси чақалоқларга қараш учун уларникига кўчиб келиб, катта ёрдам беради (Ғарбда оқибат йўқ дердик, аммо боракан).

 

 

Маккогилар нафақат тежамкор бўлишга ҳаракат қилишди, балки фарзандларига нарсаларни бошқалар билан бирга баҳам кўриш борасида сабоқ бера олишди: Етти бола, битта торт, тўртта шам – мана шундай нишонланарди еттовлоннинг туғилган кунлари. Менга энг таъсир қилган жиҳати, шунча шароит бўлишига қарамай, битта тортга тўртта шам  ёқиб туғилган кун ўтказишаркан, болаларга сабр қаноатни, бир-бири билан улашишни ўргатишгани бўлди. Ахир, интернетга бугун фарзандларимнинг туғилган куни, деб видео жойлашса, ҳар ёқдан тортлар, шамлар ёғилиб келарди-ку! Анқовлар-ей!..

 

Жамиятимиз учун яна бир ажабланарли жиҳат – еттовлоннинг барчаси университетда бепул ўқишлари мумкинлигига қарамай, эгизакларнинг бор-йўғи тўрт нафари ўқишга топширган. Қолган учтасидан бири дурадгор, бошқаси мусиқачи бўлишни танлашган. Яна бир нафари эса армияда хизмат қила бошлайди.

 


Фарзандлари мустақил бўлиб кетгач, ота-она учун етти хонали уй катталик қилади. Табиийки, бу қадар катта майдонли уйни жуда қимматга сотса бўларди. Аммо улар жамиятга қарзимизни қайтаришимиз керак, деган мақсадда уйни фарзандларини отасиз катта қилаётган аёлларга уй совға қилувчи  ташкилотга арзимаган нархга “сотишади”. Фарзандларини мустақил ҳаётга учирма қилган эр-хотин ўзларига янги машғулот топишади. Ота мотоцикл йиғишни хобби қилади, она эса ўзлари каби кўп болали оилаларга кўнгилли тарзда ёрдам бера бошлайди.  
Жамиятни тепада ўтирган тўртта одам юксалтирмайди. Мен, сен, биз, сиз,  улар билан ривожланамиз. Ҳар бир одам жамиятдан ёрдам олишга ҳақли бўлганидек, қарзни қайтаришга икки баравар бурчли. Ҳамма гап асли ҳеч нарсани СУИИСТЕЪМОЛ қилмасликда. Қолгани вақт масаласи.

 

Барно СУЛТОНОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

17:06 / 11.06.2024 0 43
Орият

Қатра

10:06 / 11.06.2024 0 55
Ўғлим катта ишда ишлайди…

Қатра

14:06 / 10.06.2024 0 100
ХХI асрнинг қалампир мақоли

Ҳикмат

12:06 / 07.06.2024 0 119
Нима учун қўлда ёзиш керак?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4138
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4038
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3430
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3123
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2794
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2663
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2576
Туғилган кун

//