Инсон саёзлашгани сайин ўзини янада буюк санай бошлайди – Эрих Мария Ремаркдан иқтибослар


Сақлаш
12:05 / 16.05.2024 0 241

 

* * *

Севмаган инсон ёлғизликни осон бошдан кечиради.

 

* * *

Аҳмоқ бўлиб туғилиш айб эмас, аммо аҳмоқ бўлиб ўлиш аниқ айб.

 

* * *

Аёл эркакни яхши кўришини тили эмас, бахтиёрликдан порлаган кўзлари билан айтиши даркор.

 

* * *

Ақл инсонга фақат ақлдан мосуво қолмаганини англаши учун берилган.

 

* * *

Бахтиёрлик нималигини бадбахтларгина яхши билади.

 

* * *

Таслим бўлмаган инсон ўз қисматидан кўра кучлироқдир.

 

* * *

Ҳеч нарсани кутмаган одам ҳеч қачон пушаймон бўлмайди.

 

* * *

Инсон саёзлашгани сайин ўзини янада буюк санай бошлайди.

 

* * *

Тез-тез орқага қараган инсоннинг йиқилиш эҳтимоли кўп.

 

* * *

Яшаш учун курашда ҳамма нарсасини йўқотган инсон – озод инсондир.

 

* * *

Бир инсоннинг ўлими фожиа, икки миллион инсоннинг ўлими эса статистикадир.

 

* * *

Агар ҳалиям адолат бонги чалинишига умидингиз бўлса, демак яшамай қўйгансиз.

 

* * *

Парадокслар даврида яшамоқдамиз: дунёда тинчлик бўлиши учун уруш қилишга мажбурмиз.

 

* * *

Пул жуда зарурий нарса. Айниқса тугаб қолганида.

 

* * *

Нимагадир эришишни истасанг, ҳеч қачон натижа борасида ўйлама. Йўқса доимги мақомингда қолаверасан.

 

* * *

Яхши хотира – дўстликнинг пойдевори, муҳаббатнинг интиҳосидир.

 

* * *

Пулларга чиройли исмлар берилган ўлкада ҳеч қачон фашизм бўлмайди.

 

* * *

Сендан кутилган ишни қилишинг, одатда, орзуланган натижани беради.

 

* * *

Инсонлар сени сезишлари учун эҳтиёткор бўлмаслигинг зарур.

 

* * *

Қонун билан курашдаги энг муносиб восита – ҳаёсизликдир.

 

* * *

Жуда ғалати, инсон энг табиий ҳаракатлардан қизариб кетади, ярамасликдан эса ундай эмас.

 

* * *

Инсон амаллари эмас, ниятлари билан буюк. Унинг гўзаллиги ҳам айнан шунда.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат Бобожон

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

17:06 / 11.06.2024 0 44
Орият

Қатра

10:06 / 11.06.2024 0 57
Ўғлим катта ишда ишлайди…

Қатра

14:06 / 10.06.2024 0 102
ХХI асрнинг қалампир мақоли

Ҳикмат

12:06 / 07.06.2024 0 119
Нима учун қўлда ёзиш керак?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 4138
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 4038
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3430
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 3123
Ўқиш пули

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2794
Жадидчилик

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2663
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2576
Туғилган кун

//